етказиш тақозо қилади. Шунинг учун у рисолатни етказишдаги маъсумликдир. Рисолатни етказишдаги маъсумлик ҳаром нарсаларни қилмасликда маъсумлик ҳосил бўлишига боғлиқ. Чунки етказишдаги маъсумлик ҳаром нарсаларни қилишдан маъсум бўлиш билан тамомига етади. Демак маъсумликни тақозо қиладиган нарса рисолатни етказишдир. Уни тақозо қиладиган нарса одамларнинг тасдиқлаш ёки тасдиқламасликлари ҳам, ишларда хатога йўл қўйиш ёки қўймаслик ҳам эмас, балки рисолатни етказишдир. Ундан бошқа нарса эмас. Зеро агар пайғамбар Аллоҳ томонидан маъсум бўлмаганида эди, рисолатни яшириб қолиши ёки унга бир нарсани қўшиши ёки ундан камайтириши ёки Аллоҳ айтмаган нарсани айтди деб ёлғон гапириши ёки хато қилиб ўзига буюрилган нарсадан бошқани етказиши мумкин эди. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан келган рисолатга ва пайғамбарнинг тасдиқлаш вожиб бўлган росул эканлигига зиддир. Шунинг учун росулнинг рисолатни етказишда маъсумлик билан сифатланиши шарт бўлди. Шунга мувофиқ унинг ҳаром ишларни қилишдан маъсумлиги вужудга келди. Шунинг учун уламолар пайғамбарларнинг ҳаром ишларни қилишдан маъсумлигида ихтилоф қилиб, турли фикрлар билдиришди. Айримлари «пайғамбар фақат гуноҳ кабираларни қилишдан маъсум, шунинг учун у кичик гуноҳларни қилиб қўйиши мумкин», деган фикрни билдирган бўлса, айримлари «пайғамбар гуноҳ кабиралардан ҳам, кичик гуноҳлардан ҳам маъсумдир», деган фикрни билдиришди. Улар буни рисолатни етказишнинг тамомига етиши (яъни тўлиқ етказиш) ёки тамомига етмаслиги ишларга боғлиқми ёки йўқми, шунга қараб айтишди. Агар тўлиқ етказиш ишларга боғлиқ бўлса, у ҳолда етказишдаги маъсумлик ишларни ҳам ўз ичига олади ва пайғамбар ишларда маъсум бўлади. Чунки рисолатни етказиш пайғамбар ана шу ишларда маъсум бўлсагина тўлиқ амалга ошади. Энди агар рисолатни етказиш ишларга боғлиқ бўлмаса, у ҳолда маъсумлик ишларни ўз ичига олмайди ва пайғамбар ишларда маъсум бўлмайди. Чунки бу пайтда рисолатни етказиш ана шу ишларсиз ҳам тўлиқ амалга ошади. Шунинг учун мусулмонлар ўртасида росулнинг аввалги ишларига хилоф ишларни қилиб қўйишдан маъсум эмаслиги тўғрисида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Чунки рисолатни тўлиқ етказиш бу ишларга боғлиқ эмас. Шунга кўра маъсумлик фақат етказишга
142-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|